UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0

26 июл 16:12
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикет Кенгаши аъзолигига расман қабул қилинди

23-24 июль кунлари Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида Осиё крикет Кенгашининг 2025 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларига бағишланган Конгресси бўлиб ўтди.

Шунингдек, мазкур Конгрессда крикет бўйича бажарилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Конгресс регламентига мувофиқ, асосан крикет ривожланаётган мамлакатларнинг Осиё крикет кенгашига аъзолик масалалари муҳокама қилинди.  

Ушбу Конгрессга расман таклиф қилинган Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳам тадирда иштирок этиб, Ўзбекистонда тобора ривожланиб бораётган крикет спорт турининг бугунги муваффақиятлари хусусида маълумот берди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан Осиё крикет Кенгашига аъзолик учун йўллаган аризасини кенгаш аъзолари ижобий кўриб чиқишди ва Осиё крикет Кенгашига янги аъзо сифатида расман қабул қилинди. 

Шунингдек, августь ойида ОКК аъзолари мамлакатимизга ташриф буюриши ва ЎКФ фаолияти билан яқиндан танишиш ниятида эканлигини маълум қилди.

ЎКФ матбуот матбуот котиби Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг