UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

21 янв 11:30
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 29 ёшда!

Теглар :  МОҚОлимпиада
Олимпия ўйинлари инсоният тарихида кашф қилинган энг ажойиб ихтиролардан биридир.

Бу орқали сайёрамиздаги миллатлар ва элатлар, дунё аҳли бир мақсад остида бирлашадилар. Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида фаолият олиб бораётган барча мамлакатлардаги Олимпия қўмиталари ўз юрти ва шаъни учун жаҳон ареналарида рақобат олиб бормоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳам.

Бугун 2021 йил 21 январь. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганига 29 йил тўлди. 1993 йилнинг сентябрь ойида Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ томонидан расман тан олинган ва шундан сўнг ташкилот халқаро майдонда фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистон мунтазам равишда ёзги ва қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб келмоқда.

МОҚ бугун мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини илгари суриш йўлида кенг кўламда иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб, нуфузли спорт ташкилотлари, етакчи спорт державалари билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ортда қолган вақт мобайнида Ўзбекистон делегацияси 7 та қишки ва 6 та ёзги Олимпия ўйинларида 10 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритди. Миллий олимпия қўмитаси халқаро ареналарда, комплекс мусобақаларда муваффақиятга эришиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари ва ассоциациялари билан ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқда. Ташкилот томонидан Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига муҳтарам Президентимиз берган кўрсатмалар асосида тайёргарлик олиб борилмоқда. Лицензион мусобақаларга ҳозирлик кўраётган терма жамоаларимизнинг хорижий ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши учун имконият яратилмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси келажакда, хусусан, Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам жонажон ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, ёрқин ғалабалар билан халқимиз ва муҳтарам Президентимизни хурсанд қилишга ваъда беради.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам муносабати билан спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларни, терма жамоаларимизни, олимпиячиларимизни ва уларни тарбиялаётган жонкуяр мураббийларимизни, ўзбек спортининг ашаддий мухлисларини самимий муборакбод этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг