UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0

30 дек 21:33
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси — "Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти"

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси "Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти" деб топилди.

Бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда йил якунлари бўйича "Энг яхшиларни" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, спорт олами вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Турли йўналишларда "Энг яхшиларни" аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси "Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти" деб эътироф этилди.

Таъкидлаш лозим, нафақат спорт соҳаси вакиллари, балки бутун инсоният учун анча оғир ўтган 2020 йилда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси қийинчиликлардан чўчиб, тўхтаб қолгани йўқ. Қатор онлайн мусобақаларда фаол иштирок этиб, ғолиблик учун асосий даъвогар бўлган терма жамоамиз, яна бир онлайн мусобақага мезбонлик қилди. Мустақиллик байрами арафасида, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, август ойи сўнгги кунларида тарихда илк бор Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан оғир атлетика бўйича “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнири ўтказилди. Ишончни тўла оқлаган терма жамоамиз аъзолари нафақат Осиё қитъаси, балки Жаҳонда бизнинг атлетларимиз, Ўзбекистон оғир атлетикасининг алоҳида ўрни, ўз сўзи борлигини яна бир бор исботлаб беришди. 

Юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли чекловлар юмшатилиши билан, октябрь ойида санитария ва гигиена коидаларига риоя қилган ҳолда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионати юқори савияда ташкил этилди.   

Бундан ташқари ноябрь ойида Перу марказлигида ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳсларида ҳам вакилларимиз ишончли тарзда иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой ола билишди. 

Шунингдек, куз фаслининг сўнгги кунларида яна бир қувончли янгилик маълум бўлди, оғир атлетикачимиз Иван Ефремовга Олимпиада бронза медали топширилиши тасдиқланди. 

Шубҳасиз, барчамиз учун машаққатли ўтган йил Ўзбекистон оғир атлетикаси учун омадли бўлди десак, муболаға бўлмайди.


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг