UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

27 ноя 16:38
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин

Теглар :  Қиличбозлик
Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати маълумот берди.

Лозаннада Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси иш бошлади

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси бошланди. Унда МОҚ ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ҳам иштирок этмоқда.

Тадбирда мартабали меҳмон сифатида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг қатнашаётгани унинг аҳамияти юқори эканидан далолат бермоқда.

Конгресс кун тартибидан ўрин олган асосий масала янги давр учун халқаро федерация бошқарувига янги раҳбар сайлаш бўлади. Таъкидлаш жоиз, бу ўринга ташкилотнинг амалдаги президенти Алишер Усмонов асосий даъвогар бўлиб турибди.

Шунингдек, тадбир давомида яқин давр учун қиличбозлик бўйича ўтказиладиган йирик мусобақаларга мезбонлар аниқланади. Биз учун аҳамиятлиси, Тошкент 2023-йил катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ўтказиш бўйича ўз номзодини илгари сурган. Бу борада БААнинг Дубай ҳамда Италиянинг Милан шаҳарлари рақобатчи саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг