UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

09 ноя 10:23
Янгиликлар

Регби

Ўзбекистон регби бўйича Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этишни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ушбу қарорда белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини бажариш, регби спортининг ривожини янги босқичга олиб чиқиш мавзусига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раҳбари Содиқ Сафоев олиб борди. 

Шунингдек, йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Республикамиздаги барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган мутасаддилар ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда даставвал регби спортини ривожлантириш бўйича 2019-2022 йиллар учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” таништирилди ва қабул қилинган қарор моҳияти ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтилди. 

“Муҳтарам Президентимиз ҳар бир спорт тури ривожи учун бундай алоҳида қарор чиқармайдилар. Регби бутун жаҳонда ўз ўрни ва мавқейига эга бўлган спорт турларидан бири. Бу қарорнинг қабул қилиниши бизни янада илҳомлантирди. Шу билан биргаликда елкамизга катта масъулиятни ҳам юклади. Регбини янада ривожлантириш ҳақида гап кетар экан, аввало, терма жамоанинг моддий-техник базасини кучайтиришимиз керак. Бор имкониятлардан самарали фойдаланиб, кучли жамоалар шакллантириш лозим. Йил охиригача ҳар бир вилоятда камида биттадан ана шундай жамоа тузилади. Қолаверса, регби-15, регби-7 бўйича ҳам эркаклар, ҳам аёллар бўйича катталар, ёшлар жамоасини шакллантирамиз. Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш бизнинг олдимизда турган энг асосий вазифа. Ишонаманки, ишни яхши йўлга қўя олсак, буни уддалаймиз”, – деди Содиқ Сафоев. 

Шунингдек, йиғилиш давомида регби спортининг ҳар бир вилоятдаги ривожланиш даражаси, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг