UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

17 июл 18:18
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти билан учрашди

Теглар :  Таэквондо
Хабар бериб ўтганимиздек, 18-24 июль кунлари Жанубий Кореяда таэквондо WTF бўйича "Korea Open" рейтинг мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 30 нафар спортчи иштирок этади.
Бугун мусобақа олдидан бир қанча расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чжонвон билан учрашиб, бир қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар ўтказди. Унда томонлар жумладан, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларига ўзбекистонлик таэквондочиларнинг кўраётган тайёргарлиги ва яна бир қатор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси вакиллари Чо Чжонвонни 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Элчи кубоги" мусобақасига таклиф этишди.


Учрашув якунида доктор Чо Чжонвонга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси номидан эсдалик совғаси тақдим этилди. Ўз навбатида, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари ушбу эътибордан хурсанд бўлди.

Эртага старт оладиган турнирда биринчи ўринни қўлга киритган спортчи 20 рейтинг очкосига эга бўлади. Иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган спортчилар эса мос равишда 12 ва 8 очкони ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг