UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

20 май 07:33
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, вилоят бўлимлари раҳбарлари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида делегатларга кун тартиби таништирилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойбердиев сўзга чиқди ва сўнгги йилларда таэквондо WTF йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар, терма жамоамиз спортчилари қайд этаётган натижалар ҳақида гапирди. Кейин эса у таэквондо (WTF) ассоциацияси раҳбарлиги учун шу кунгача Ўзбекистон таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси президенти лавозимида фаолият кўрсатиб келган Лазиз Сайдивалиевич Ҳасанов номзодини кўрсатди. Қизғин баҳс мунозаралардан сўнг Л.Ҳасанов номзоди қўллаб-қувватланди ва у Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.

Ўз навбатида янги раҳбар олдига маълум талаб ва вазифалар қўйилди. Жумладан, Лазиз Ҳасанов қисқа вақт ичида терма жамоаларга иқтидорли спортчилар етказиб бериш тизимини қайта кўриб чиқиши, мураббийлар малакасини оширишга эътиборни кучайтириши, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик таэквондочиларнинг муваффақиятли иштирок этиши учун зарур чоралар кўриши керак бўлади. Шу тариқа, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг