UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

04 окт 16:25
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Теглар :  Таэквондо
Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, ассоциация Ижроия қўмитаси аъзолари, ассоциациянинг вилоят бўлими раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала ташкилотга янги раҳбар сайлаш эди. Ушбу лавозимга Аҳмаджон Аминджанович Раҳимов номзоди илгари сурилди. Йиғилганлар кўрсатилган номзодини қўллаб-қувватлашди ва якунда Аҳмаджон Раҳимов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг раиси этиб сайланди.

Конференция давомида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, таэквондо юртимизда ривожланиб бораётган спорт тури эканлиги, биргаликда ишлаб янада каттароқ муваффақиятларга эришиш мумкинлиги ҳақида гапирди.

Янги сайланган раҳбар ҳам ўз ўрнида ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориб, юртимиз довруғини кўкларга кўтариш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Маълумот учун, Аҳмаджон Раҳимов 1975 йилда таваллуд топган. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган. Оилали. Беш фарзанднинг отаси.

Қайд этиш лозимки, янги раҳбарият олдида у қадар осон бўлмаган вазифа турибди. Яъни, Ўзбекистонда таэквондо спорт турини янада ривожлантириш, оммалаштириш, спортчиларни нуфузли мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши, шунингдек муваффақиятли иштирокини таъминлаш лозим бўлади.

Миллий олимпия қўмитаси бу йўлда Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг янги раҳбариятига муваффақиятлар тилайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 окт 16:29:09
man.u14
Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган спортга алоқаси йўқ одамлар босиб кетди хамма жойди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг