UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

24 май 08:21
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон терма жамоаси 107 давлат қатнашган Жаҳон чемпионатидаги иштирокини нечанчи ўринда якунлади?

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 37-жаҳон чемпионатининг яккаликдаги баҳслари якунига етди.

Дунё биринчилигининг сўнгги куни оғир вазн (эркакларда -100, +100 кг, аёлларда +78 кг) тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Биз учун жаҳон чемпионатининг биринчи ва охирги куни омадли келди. Диёра Келдиёрова кумуш медаль билан юришимизни бошлаб берган бўлса, Алишер Юсупов сўнгги кун бронза медалини қўлга киритди. 

Сайёрамизнинг 107 давлати қатнашган мусобақада Япония терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо ватани вакиллари 3 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритишди. Грузия 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, Корея Республикаси 2 та олтин, 3 та бронза эвазига кучли учликка якун ясаб берди. 

Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан 107 давлат орасида 11-ўринни эгаллади. Тўққиз давлат камида 1 та олтин, 15 мамлакат 1 та кумуш, 24 терма жамоа камида 1 та бронза медалини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг