UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

10 май 19:10
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон ва Россия дзюдо федерациялари стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнири доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Россия дзюдо федерацияси президенти Сергей Соловейчик билан учрашув ўтказди.

Музокаралар бугунги кунда жаҳон дзюдосида муҳим ўрин эгаллаб, йирик халқаро мусобақаларда салмоқли натижалар кўрсатган ҳолда миллий мактабларни изчил ривожлантириб келаётган Ўзбекистон ва Россия федерацияларининг юксак обрў-эътиборини тасдиқлади.

Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш, профессионал ҳамкорликни кенгайтириш ва дзюдони янги босқичга олиб чиқишга интилиш ҳамкорлик меморандумини имзолашга асос бўлди.

Битим қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, таълим лойиҳаларини амалга ошириш, спорт тиббиётини ривожлантириш, шунингдек, дзюдони оммалаштириш ҳамда истиқболли спортчиларни терма жамоага етказиб беришда муҳим рол ўйнайдиган клуб тизими ҳаракатини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг