UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 мар 14:24
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Ўзбекистонда 38 йилллик тарихга эга бўлган теннис мусобақаси ҳақида

Ўзбекистонда ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган мусобақалар ичида энг узоқ тарихга эга бўлган турнирни биласизми? Бугун ана шу мусобақа ҳақида сизларга маълумот беришга қарор қилдик.

Бундан бир неча кун олдин пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабида ўсмирлар ўртасида "Grade-2" мусобақаси 38-маротаба ўтказилди. Ушбу турнир ўсмирлар ўртасида теннис бўйича Ўзбекистондаги энг обрўли ва энг кўп рейтинг очколарини берувчи мусобақа ҳамдир. 18 ёшгача бўлган ёш теннисчиларимиз учун мазкур турнир доимо ўзига хос тажриба мактабини ўтаб келган. Деярли ҳар бир ўзбек  теннисчиси ўсмирлик даврида ушбу мусобақада иштирок этган.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ушбу мусобақа 1999 йилгача G-5, 2002 йилгача G-4, кейин G-3 мавқеига эга бўлган. 2012 йилдан бошлаб эса G-2 даражасигача кўтарилди. Бу турнирда ҳатто ўз вақтида жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлган Марат Сафин хам иштирок этган.

Ҳамюртларимиздан қизлар ўртасидаги баҳсларда ўз вақтида Ирода Тўлаганова, Альбина Хабибуллина, Сабина Шариповалар бу мусобақада бош совринга эга чиққанлар. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Денис Истомин, Темур Исмоилов(2марта), Жўрабек Каримов (2марта) ғолиб бўлган.


Бу мусобақа турли йилларда март, апрель ва май ойларида ўтказилган. Фақатгина, сўнги йилларга келиб март ойининг ўрталарида ташкил қилинмоқда. Ҳар йили ўсмирлар рейтингида "Топ-100"га кирувчи бир қатор теннисчилар ушбу мусобақада иштирок этиш истагини билдиришади. Бу йилги беллашувлар ҳам бундан мустасно эмас. Вакилларимиздан 2001 йилда туғилган Сергей Фомин мусобақа бошланишидан олдин ўсмирлар рейтингида 88-ўринда борарди. Ушбу турнирда ёш спортчимиз тўртинчи рақамда сараланди ва мусобақа финалига қадар этиб борди. Бу йўлда у ҳатто турнирнинг биринчи рақамли теннисчисини хам мағлуб эта олди. Афсуски, бош мукофот учун белгиялик Бовий Арнаудга қарши кечган баҳсда у  3/6, 3/6 ҳисобларида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, Фомин ўсмирлар рейтингида 75, рақиб эса 100 очкога эга бўлди.

Турнирдан сўнг Сергей Фомин 19 поғона юқорилади ва ҳозирда 69-ўринга кўтарилган. Вакилларимиздан шунингдек, Темур Соттимов иккинчи даврагача етиб борди. Қизларимиз эса турнирда бироз омадсиз қатнашишда. Ясмина Каримжонова ва Олеся Ким иккинчи даврада мағлубиятга учради. Ваҳоланки, мусобақада ҳамюртларимиздан ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги баҳсларда етти нафардан теннисчи иштирок этганди.


Ўйлаймизки, келажакда ушбу мусобақа мавқеи янада кўтарилади ва ҳали узоқ вақт ўсмир теннисчиларимизнинг тажриба орттиришида, ўсишида ўз ҳиссасини қўшиб боради. Биз ушбу мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг