UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0 11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичди Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0

13 авг 08:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда ҳакамлик фаолиятини ривожлантириш йўлида навбатдаги қадам ташланди

Ўтган йили Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида ўз стратегиясини ишлаб чиққан эди.

 Ушбу лойиҳа доирасида ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида IBAнинг кўзга кўринган инструкторлари, тажрибали реферилари иштирокида семинарлар ташкил этилганди. 

Мазкур лойиҳанинг давоми сифатида вилоятларда ҳам Ўзбекистон бокс федерацияси мутахассислари томонидан семинарлар ташкил этилмоқда. Шу кунларда Наманган шаҳрида водий вилоятлари, шу жумладан Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан ҳакамликка 50 нафардан ортиқ номзод учун семинар бўлиб ўтмоқда. 

Семинар Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ҳайъяти раиси Бекжон Юсупов, Ўзбекистон бокс федерацияси ижрочи директори Шоҳид Тиллабоев, федерация мутахассиси Мирсолиҳ Сагатов томонидан ташкил этилган. 

Ушбу семинар 11-14 август кунларига мўлжалланган. Семинар дастуридан назарий ва амалий дарслар ўрин олган. Дастлабки икки кунда назарий машғулотлар ўтказилса, яна икки кун амалий машғулотларга бағишланади. Қайд этиш лозимки, амалий машғулотлар шу кунларда Наманган мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги доирасида ўтказилади. Семинар якунида ўтилган мавзулар юзасидан имтиҳон ҳам ташкил этилади ва синовлардан муваффақиятли ўтганлар учун махсус сертификатлар тақдим этилади. 

Бундай семинарларнинг кейингиси Воҳа вилоятлари бўйлаб ташкил этилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу лойиҳа орқали мамлакатимизда ташкил этиладиган вилоят биринчиликлари, Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари учун яхши савиядаги ҳакамлар етказиб бериш, уларнинг савиясини кўтариш ва федерация қошидаги ҳакамлик корпусини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг