UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0 07:58UFC Дэн Хукерга фаолиятидаги энг катта гонорарни тўлайди 0 07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0 07:01US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси! 0 19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0

28 июн 18:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда Россиянинг Жанубий ва Шимолий-Кавказ округлари бокс федерацияси ваколатхоналари очилди

Россия Жанубий ва Шимолий-Кавказ профессионал бокс федерацияси президенти Сергей Костенко 16 июнь куни Ўзбекистонда ташкил этилган бокс оқшоми муносабати билан юртимизга ташриф буюрди.

Ўзбекистонга ташрифи давомида Сергей Васильевич юртдошимиз Дониёр Эргашев билан ҳам учрашди ва бир қатор масалалар юзасидан музокара ўтказди. 


Маълумот учун, Дониёр Хайруллаевич Эргашев 1993 йилда Ўзбекистонда профессионал боксни яратиш ташаббускорларидан бири ҳисобланади. Профессионал боксда WBA, WBC, WBO ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаган, мазкур ташкилотлар томонидан ташкил этилган ҳакамлик семинарлари, промоутерлик йиғинларида, йиллик йиғилишларида қатнашган. Тегишли синовлардан муваффақиятли ўтиб, ҳакамлик лицензиясига ҳам эга бўлган.

Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб промоутерлик лицензиясига эга бўлган. Бунинг самараси ўлароқ, 1998 йилда илк маротаба Тошкентда WBA ташкилотининг PABA (ПанОсиё бокс ассоциацияси) чемпионлик камари учун жанг ташкил этилган ва унда ҳамюртимиз Фурқат Турсунов 12 раундлик жангда россиялик Сергей Королёвни мағлубиятга учратганди.

Сергей Костенко ҳамда Дониёр Эргашев ўртасидаги учрашув давомида Костенко ҳамюртимизнинг ишчанлик ва касбий маҳоратини инобатга олган ҳолда уни Россия Жанубий ва Шимолий-Кавказ профессионал бокс федерациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинлади. 

Томонлар учрашув давомида ҳамкорликнинг дастлабки босқичлари муҳокама қилинди. Шунингдек, профессионал боксчиларнинг қўшма йиғинлари, молиявий масалалар бўйича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг