UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0 11:40Ислам Махачев: "Шавкат, Пратес ва Моралес бир даражада" 0 11:09WTA рейтинги янгиланди. Раҳимова яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи эса дунёнинг! 0

08 авг 23:05
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистонда шов-шувга сабаб бўлган таэквондо бўйича флэшмоб қай тарзда ташкил этилди? + ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Бундай катта флэшмоб таэквондо тарихида ҳеч қачон бўлмаган".

Бу Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чойнинг бугунг Ўзбекистонда ўтказилган тадбир давомида айтган гаплари. 

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ушбу мусобақа доирасида яна бир аҳамиятли тадбирга қўл урди. Бугун пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдонида, аввало, соғлом турмиш тарзини, шунингдек, таэквондони тарғиб қилиш йўлида катта флэшмоб ташкил этилди. Унда ушбу спорт турида катта ютуқларга эришган ҳамюртларимиз, юзлаб маҳаллий ва Жанубий Кореядан келган ёш таэквондочилар ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Флэшмобда жами 2019 нафар иштирокчи қатнашди.

Ушбу тадбирни жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чой ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борди. Мартабали меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбари Шерзод Тошматов ҳамроҳлик қилишди.

Тадбирда меҳмонларга таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати учун тайёрланган махсус ролик намойиш этилди. Шундан сўнг ўтган ой юртимизда катта тантана остида ўтган “Олимпия куни”га бағишлаб тайёрланган ролик намойиш этилди. Табиийки, бундай катта масштабдаги спорт тадбири Чунгвон Чойни ҳам таъсирлантирмай қолмади.

“Гўзал Тошкентда илк бор бундай оммавий спорт тадбирида иштирок этмоқдаман. Бу юрт фарзандларидаги таэквондога бўлган муҳаббат бизга янада куч беради. Бугунги беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди. Ишонаманки, чемпионат давомида ўзбекистонлик таэквондочилар олтин медалларга сазовор бўлишга ҳам қодир. Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида мусобақага тайёргарлик учун қисқа вақт бўлишига қарамасдан жаҳон чемпионатини баъзи катталар ўртасидаги турнирдан ҳам чиройли тарзда ташкил этишга муваффақ бўлди. Ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этишда бош-қош бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентига, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан. Бундай катта флэшмоб таэквондо тарихида ҳеч қачон бўлмаган. Мазкур чемпионатга бағишланган ролик тайёр бўлиши билан уни жаҳон таэквондо федерациясининг сайтига жойлаб, ташкилотимизга аъзо 209 мамлакат федерацияларига намуна сифатида кўрсатамиз”, – деди Чунгвон Чой. 

Флэшмоб давомида Чунгвон Чой 13 нафар ёш ўзбекистонлик таэквондочига исмли белбоғларни топширди. 

Таъкидлаш жоиз, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларимизда спортга бўлган меҳрнинг уйғониши, уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун катта туртки бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати

 

 

 


 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг