UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

29 сен 17:03
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистонда таэквондо WTF тарғиботи янада кучайтирилади

Теглар :  Таэквондо
Хабарингиз бор, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт масалаларига багишланган йиғилиш ўтказиб, мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, уни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб бергандилар.

Хабарингиз бор, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт масалаларига багишланган йиғилиш ўтказиб, мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, уни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб бергандилар.

Юртбошимиз томонидан берилган бир қатор муҳим топшириқлар ижросини таъминлаш, уни амалга ошириш мақсадида бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида катта йиғилиш ўтказилди. Унда юртимизда таэквондонинг WTF йўналишини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш, терма жамоа учун янги номларни саралаб олиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли гавжум жойларда, жумладан марказий кўчалар, истироҳат боғларида таэквондони тарғиб қилиш, аҳолини спортнинг ушбу турига қизиқтириш, меҳрибонлик уйларида турли кўргазмали машғулотлар ўтказиш, шунингдек, боғча-мактабларда таэквондо тўгарагини очиш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Қолаверса, Ўзбекистонда илк маротаба 7-11 ёшли спортчилар ўртасида таэквондонинг курюги ва пумсе йўналишлари бўйича Республика биринчилиги ўтказилиши маълум қилинди. Қайд этиш лозимки, авваллари бундай ёшдаги таэквондочилар ўртасида ушбу йўналишлар бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил қилинмас эди. Бу қадам мамлакатимизда спортнинг ушбу тури ривожига ўз ҳиссасини қўшишига шубҳа йўқ.

Йиғилиш давомида яқинлашиб келаётган устоз ва мураббийлар куни муносабати билан таэквондо бўйича спортчиларни тарбиялаётган бир қатор мураббийларга эсдалик совғалари топширилди. Спортчиларимизнинг қўлга киритаётган ютуқларида устозларнинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг