UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

28 окт 21:55
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистонда Халқаро дзюдо куни кенг нишонланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, ҳар йили 28 октябрь куни бутун курраи заминимизда Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) таклифи билан бу йилги байрам тантаналари "Бирдамлик" (Solidarity) шиори остида ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар қатори Тошкент шаҳрида ҳам дзюдочилар байрами кенг тантана қилинди. 

Унда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, мураббийлар, ёш дзюдочилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони соҳиби Владимир Пятаев, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис ва бошқалар сўзга чиқиб, дзюдочиларни байрам билан қутлашди. 

"Бугун бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам "Халқаро дзюдо куни" кенг нишонланмоқда. Биз ҳам ушбу тадбирга ўз хиссамизни қўшаётганимиздан бахтиёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек дзюдоси оиласини ушбу кун билан муборакбод этаман. Насиб қилса, яқин келажакда сиз жажжи дзюдочилар халқаро мусоақаларда акаларингиз сингари Ватанимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб, ўзбек дзюдосининг шонли анъаналарини давом эттирасизлар. Ўз навбатида, спортчиларимизнинг мана шундай замонавий спорт залларида шуғулланишлари учун шароит яратиб бераётган муҳтарам Президентимизга ҳам раҳмат айтаман", – деди МОҚ Бош котиби О.Касимов.

"Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар, мураббийлар, дзюдочилар! Сизларни 28 октябрь, дзюдо асосчиси - Дзигоро Кано таваллуд топган кун ва шу муносабат билан ҳар йили бутун дунёда айнан бугунги санада нишонланадиган Халқаро дзюдо куни билан табриклайман. Сир эмас, дзюдо бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам оммавий спорт тури ҳисобланади. Бу яккакураш билан шуғуланаётганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Улар орасида турли ёшдаги инсонларнинг борлиги дзюдонинг оммавий спорт тури эканини тасдиқлайди. Ҳозирда дзюдо билан фақат профессионал спортчи бўлиб етишиш учун эмас, балки ўз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ҳаётида соғлом турмуш тарзини қарор топшириш учун ҳам шуғулланишяпти. Фурсатдан фойдаланиб, барча спортчиларга мустаҳкам соғлиқ, куч, ирода ва ғалаба ёр бўлишини тилайман!", - дея ўз табригини изҳор этди Б.Махситов.  

Шундан сўнг Камол Мурадов ва Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ёш дзюдочиларимиз татамида ўз чиқишлари билан маҳорат ва иқтидорларини намойиш этишди. Фахрийлар номидан сўзга чиққан Владимир Пятаев ёш дзюдочилар акаларининг изидан бориб, уларга муносиб ворис бўлишга чақирди.  

Шундан сўнг фахрий меҳмонлар ҳамда ёш дзюдочиларга эсдалик совғалари топширилди. Маросим сўнггида анъанага мувофиқ байрам торти кесилиб, меҳмонларга тортиқ этилди. Барча қатнашчилар эсдалик учун суратга тушишди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг