UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

21 ноя 08:22
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик бильярдчилар жаҳон чемпионатида иштирок этяпти

Шу кунларда Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида бильярд спорт тури бўйича жамоалар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Дунёнинг энг кучли бильярд жамоалари қаторида юртимиз вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

– Жамолиддин Қўчқоров ва Нурбек Саломовдан иборат жуфтлик илк саралашда Ҳиндистон жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундан кейин Россия-9 жамоаси билан куч синашдик. Ҳамюртларимиз 6:4 ҳисобида зафар қучиб, 1/16 финал босқичига йўл олишди, – дейди Ўзбекистон бильярд федерацияси раиси Ўткир Комилов. 

Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида ҳамюртларимиз Туркманистон вакиллари билан рўбарў келди. Шиддатли ва ўзига хос кечган ўйинда терма жамоамиз аъзолари туркманистонлик бильярдчиларни 7:6 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Бугун жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида ҳамюртларимиз Россия жамоаси билан баҳс олиб боришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг