UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0

20 фев 09:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистоннинг энг яхши автокросс спортчилари аниқланди + ФОТО

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан автокросс спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқич мусобақаси ўтказилди.

Пойгада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафардан зиёд спортчилар ғолибликка даъвогарлик қилди. 

Эътиборлиси, мамлакатимизнинг автоспорт мусобақалари тарихида кўп йиллардан буён бунчалик кўп сонли пойгачилар ўзаро беллашгани кузатилмаган эди.

Спортчилар мусобақанинг “А-7”, “А-8”, “NY” ва “Baggi” синфларида спорт автомобилларида ҳаракатландилар.

Муросасиз ва қизғин кечган беллашувлар қуйидаги натижалар билан якунланди:

“Baggi” синфида:

1-ўрин: Сайфиддин Муҳиддинов (Самарқанд);

2-ўрин: Одил Норқўзиев (Сирдарёв);

3-ўрин: Мирзажон Раҳматов (Самарқанд).


“А-7” синфида:

1-ўрин: Сарвар Тожиқулов (Тошкент ш.);

2-ўрин: Аслам Сафаров (Самарқанд);

3-ўрин: Тимур Нарзиқулов (Тошкент ш.).

“А-8” синфида:

1-ўрин: Ўткир Нарзиқулов (Тошкент ш.);

2-ўрин: Николай Саев (Тошкент ш.);

3-ўрин: Аслам Сафаров (Самарқанд).


“NY”, яъни Миллий синфда:

1-ўрин: Умид Соатов (Тошкент в.);

2-ўрин: Нурбек Имомқулов (Сирдарё);

3-ўрин: Санжар Набиев (Жиззах в).

Умумжамоа ҳисобида:

1-ўрин: Тошкент шаҳри (Шайхонтоҳур ўқув спорт техника клуби);

2-ўрин: Самарқанд вилояти;

3-ўрин: Сидарё вилояти.

Мусобақа якунида ғолиблар ва юқори ўринларни қўлга киритган спортчилар “Ватанпарвар” ташкилотининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг