UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

27 окт 20:22
Янгиликлар

Бошқалар

O‘zDJTSU ва Elsevier: Халқаро илмий алоқалар мустаҳкамланмоқда

Теглар :  Университет
Бугунги кунда жаҳон миқёсида тўртта йирик илмий нашриёт уйи фаолият кўрсатаётган бўлса, шулардан бири шубҳасиз Elsevier компаниясидир.

Бир йил давомида бутун дунё бўйича чоп этиладиган барча илмий мақолаларнинг чорак қисми ана шу компанияга тегишли илмий журналларда нашр этилиши унинг қамрови ва нуфузига яққол далилдир.

1880 йилда Амстердам (Нидерландия)да асос солинган мазкур нашриёт уйи ўнлаб минтақа ва мамлакатларда ўз филиалларига эга. Марказий Осиё ҳам бундан мустасно эмас. Республикамиздаги кўплаб давлат ва нодавлат муассасалари Elsevier билан ҳамкорликни йўлга қўйишган. Мисол тариқасида Бош прокуратура академияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Elsevier компанияси билан ҳамкорлик Меморандуми имзолаганини айтиб ўтиш мумкин. Замон талаби бўлган ушбу жараёндан олий ўқув юртларининг илмий-педагогик жамоаси ҳам четда қолаётгани йўқ. 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Elsevier компаниясининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Оспанова, Ўзбекистондаги миллий координатори Дилноза Алланазарова иштирокида ўтказилган учрашувда юқоридагилар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Университетнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари илмий нашрлар соҳасидаги халқаро экспертлар билан очиқ мулоқотга киришдилар. Таълим ва илмий-тадқиқотчилик фаолияти борасидаги алоқаларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг аҳамияти хусусида суҳбатлашдилар.

Яқин ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида магистр ва докторантлар учун А.Оспанова томонидан “Халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар тайёрлаш” мавзусида мастер-класс ўтказилди. Унда халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар ёзишнинг ўзига хос жиҳатлари батафсил тушунтирилди, юқори рейтингли нуфузли журналларда чоп этиладиган мақолаларни тайёрлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида жорий йил октябрь ойининг бошида Elsevier компанияси томонидан Uzbekistan Research Online – Ўзбекистон Республикасининг илк рақамли рецензияланадиган илмий журналлар онлайн платформаси яратилганини айтиб ўтиш жоиз. Муҳим жиҳати шундаки, бу платформа Scopus мезонларига мувофиқ ишлаб чиқилган. 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Рашид Маткаримов ва Elsevier компаниясининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Оспанова ўртасидаги музокараларда “Фан – спортга” илмий-назарий журналининг савиясини кўтариш, форматини замон талабларига мослаштириш ва ушбу нашрнинг нуфузли рейтингларга киришини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда фикр алмашилди.

Бу эса Scopus халқаро стандартларига интеграциялашиш йўлидаги навбатдаги дадил қадамдир.

Маълумот учун: “Эльзевир” (Elsevier) — фан, таълим ва тиббиёт соҳасида инновацион ечимларни ва маҳсулотларни таклиф этадиган жаҳондаги энг йирик нашриётлардан бири ҳисобланади.

Компаниянинг қароргоҳлари Амстердам, Лондон, Нью-Йорк шаҳарларида жойлашган бўлиб, дунёнинг кўплаб давлатларида ўз офислари бор.

Нашриёт «Reed Elsevier» медиа-холдингнинг бир қисми бўлиб, у жаҳоннинг энг йирик компаниялари рўйхатига киради. Кўплаб журнал, китоб ва маълумотномаларни чоп этади. Нашриётда “Scopus” илмий нашрлар ва цитата келтириш маълумотлар базасини олиб боради, “Science Direct” илмий нашрларни тарқатиш тизимини ривожлантиради.

Университет матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг