UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16UFC 329 турнири бонуслари қайси жангчиларга насиб этди? 0 08:45Конор Макгрегор биринчи раунддаёқ мағлубиятга учради 0 08:16UFC 329. Пэдди Пимблетт иштирокидаги жанг 52 сония давом этди 0 19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0

28 ноя 11:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уч ҳафтада иккита жангда ғалаба қозонган "Salsa Boy"га ўзи сўраган рақибни беришди + ПОСТЕР

UFC промоушени томонидан 2026 йилнинг дастлабки рақамланган турнири учун бир-биридан қизиқарли жанглар эълон қилинмоқда.

Сўнгги бир ойда катта шов-шув кўтарган Вальдо Кортес-Акостанинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. Доминиканлик аралаш яккакураш устаси 2025 йил ҳисобидан 5 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди. Бу йилги ягона мағлубиятини россиялик Сергей Павловичдан қабул қилиб олган. 

Оғир вазн тоифасидаги Акоста 2026 йилнинг илк рақамланган турнири UFC 324 кардида жанг ўтказадиган бўлди. У чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Деррик Льюисга қарши октагонга чиқади. Бу рақибни Акостанинг ўзи промоушен раҳбарларидан сўраганди.  

Оғир вазнлилар ўртасидаги ушбу жанг расман 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 324 турнири кардини тўлдирди. Шу йилнинг ноябрь ойида доминиканлик аралаш яккакураш учтаси иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисини муддатидан аввал биринчи раундда техник нокаут билан якунлади. Дастлаб хорватиялик Анте Делия, кейин эса россиялик Шамил Газиев таслим этилди. 

Деррик Льюис эса Родриго Насименто ва Таллисон Тейшейрани техник нокаутга учратиб, муддатидан олдин ғалаба қозонди. Айни пайтда Кортес-Акоста ва Деррик Льюис ташкилотнинг оғир вазн тоифаси рейтингида мос равишда бешинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг