UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Царукян: "Агар Руффига ютқазсам, чемпионлик жангини бошқа ҳеч қачон кўрмайман" 0 10:07Manchester is blue: "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди + ВИДЕО 0 09:36ХАНЧЖОУ-2022: 71 та медаль ортидаги рақамлар ва Ўзбекистоннинг спортдаги янги харитаси. Хитойда қандай тарих ёзган эдик? (Мутолаа учун) 0 09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0

19 дек 08:06
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда Республика илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Теглар :  ЎзДЖТСУСеминар
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси менежерларининг касбий компетентлигини ошириш йўллари» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши «Иқтисодиётни ривожлантириш va либераллаштириш»га мувофиқ белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон ҳамжамияти, хусусан нуфузли олимлар, амалиётчи мутахассислар вa халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган муносабат ва эътирофларга илмий-назарий, илмий-услубий ҳамда илмий-амалий жиҳатдан баҳо бериш белгиланган.

Анжуманда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва хорижий мамлакатлар хусусан, Россия, Белоруссия, АҚШ олий таълим массаларидан ҳамда мамлакатимизнинг спорт федерацияларининг мутахассислари, таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар иштирок этишди.

Анжуманнинг илмий дастури замонавий спорт индустрияси шароитида спорт менежерининг ўрни, рақамли иқтисодиёт шароитида менежмент тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқаришда менежернинг роли, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бўлажак менежерларнинг ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбияси, спорт мураббийларнинг ўқув-машқ жараёнларидаги бошқарув тизимини ташкиллаштиришнинг муаммолари ва спорт бўйича менежерларни тайёрлашнинг тиббий ва биологик жиҳатлари каби асосий йўналишларни ўз ичига олди. Ушбу анжуман шуъбаларига жами 100 тадан ортиқ мақолалар келиб тушди.

Бугунги кунда жамоатчилик спорт соҳаси ва у билан боғлиқ мутахассисликларга қизиқишмоқда. Бу спорт бизнесидаги хизматлар учун халқаро бозорнинг ривожланиши билан боғлиқ. Реклама берувчилар, инвесторлар ва журналистлар орасида спортга қизиқиш ортиб бормоқда. Мамлакатимизга бир қатор йирик халқаро спорт тадбирларини ўтказиш ишониб топширилмоқда. Уларни ташкил этиш учун бир қанча ташкилий ишлар олиб борилади. Жумладан, спорт иншоотларини қуриш ва бошқариш, чет эллик мухлисларни кутиб олиш ва жойлаштириш, спорт маросимларни юқори савияда ташкил этиш, ходимлар ва мураббийларни тайёрлаш, спорт тиббиётини ривожлантириш кабилардир.

Шунингдек, анжуман натижалари бўйича сўзга чиққан барча олимлар, хусусан хорижий олимларнинг билдирган хулосалари ва анжуман тўпламига келиб тушган илмий мақолаларда билдирилган таққослама танқидий таҳлиллар асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун анжуманнинг таклиф ва тавсиялари тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг