14 апр 12:08
Янгиликлар
"Ўзимни руҳсиз ҳис қилдим, лекин танам ҳаракатда эди" - Муроджон Аҳмадалиев камарларини ўғирлашганидан кейинги ҳолати ҳақида
КАКА филиппинлик рақибини бу тўқнашувда ғолиб бўлиш учун етралича ҳаракат қилмаган деб ҳисоблайди.
"Мен кийиниш хонасига кирдим ва ўзимни руҳсиз ҳис қилдим, лекин танам ҳали ҳам ҳаракатда эди. Мен ҳаётим тугаганини билардим, бутун умрим давомида қилган меҳнатларимнинг ҳаммаси тугади.
Менда ҳеч қачон баҳоналар бўлмайди. Агар қўлим кўтарилмаса, камарларим ва ҳаётимдаги энг муҳим жангимдаги ғалабадан айрилишимни билардим. Жангдан кейин жамоам ичкарига кирди. Менежерим ва мураббийларим менга "Йиғлашни бас қил, камаринларингни олиб, чемпион сифатида уйга бор, сен бу жангда ютқазмадинг, чемпион!", - дейишди.
Ҳозир уйда жангни қайта кўриб, жамоам нега бунчалик қўллаб-қувватлаганини тушуниб турибман. Марлон бу жангда ғалаба қозониш ва машаққат билан эришган камарларимни мендан тортиб олиш учун етарли ҳаракат қилганига ишонмайман!
Мен бутун умрим давомида жаҳон чемпиони бўлиш ва мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кураш йўлида тинимсиз меҳнат қилдим. Ҳамма нарса мендан бир кечада олиб қўйилганини тушуниш жуда қийин ва улар бунга лойиқ эмас эди", - деди Аҳмадалиев.
Фикрлар
Agar bu jangda gʻalaba qozonganda WBO WBC kamar mutloq jahon chempionligi uchun jang qilar edi . Afsus
Endi jangga kelsak dastlabki raundda Marlon Tapales yaxshi harakat qilib masofa saqlab zarba berdi .
Aksariyat Yapon, Tailand, Filippin, Xitoy jangchilar jigar sohasiga zarba bersa tez yiqalardi nisbatan nimjon edi zarba faqat bosh qismiga berildi trenerlar orasida Toʻlqin Qilichev yoʻqligi bilindi .