UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди 0 16:38Бобур Қурбонов PRIME FC чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин (ВИДЕО) 0 16:16Шара Буллет Масвидаль билан Бразилияда жанг қилади! (ПОСТЕР) 0 15:37Jasco coach: "Mangu 2 турнирининг жой ва санаси аниқ бўлди" (ВИДЕО) 0 15:10"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди 0 14:48Яхши хабар: Ўзбекистон 8 йиллик танаффусдан кейин қишки Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритди! 0 14:40Zuffa Boxing вакилига айланган Конор Бенн илк жангини Фьюри билан бир оқшомда ўтказади, у мазкур жанг орқали яхшигина "соққа" ишлаб олади! 0 14:14Бугун ўзбекистонлик ёш ММА устаси ONE FC'даги навбатдаги жангини ўтказади 0 13:52Mangu Лигаси яна бир таниқли ўзбекистонлик спортчи билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 13:29Роналду Англияга қайтиши мумкин?! 0 13:05Нима учун UFC'да Емельяненко — Веласкес жанги амалга ошмаганини айтилди 0 12:39Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлишди 0 12:17Кормье учта камар учун кураша оладиган уч нафар UFC жангчисини санаб берди 0 11:54"Барселона" етакчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 11:29"Чимаев Алекс Перейрани мағлуб этиши мумкин" - Кормье 0

28 сен 12:49
Янгиликлар

Футбол

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди

Теглар :  ПФЛОФК
Осиё футбол конфедерацияси талаби асосида Суперлига клублари лицензиялаш жараёнидан ўтиши сизга маълум.

Бунда халқаро майдонда ўйнаш имконияти кам бўлган клублар илгари лицензиялаш масаласига жиддий эътибор қаратмаган. 

ЎзПФЛ раҳбариятида ўзгариш юзага келгач, янги таркиб илк ишни айнан шу жараёнга эътибор қаратишдан бошлади. Ва биз эндиликда нафақат Суперлига, балки Про лига клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказишга эришдик. Яъни, бугунга келиб Суперлига ва Про лига клубларига қўйиладиган талаблар ўртасидаги катта тофовут босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Бу келажакда Про лига орқали Суперлига йўлланмасини қўлга киритган клублар талаблар борасида катта муаммолар қаршисидан чиқишининг олдини олади. 

Қувонарли жиҳати шундаки, жорий йил ҳисобидан ОФК лицензиясини олиш учун нафақат Coca-Cola Суперлига жамоалари, балки бир нечта Про лига клублари ҳам жиддий даъвогар бўлиб турибди. Содда қилиб тушунтирганда, ЎзПФЛ сўнгги бир йил давомида нафақат клубларга талаб қўйди, балки уларнинг ижроси масаласида клублар билан ҳамкорлик қилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон тарихида илк бор қуйи лига клублари ҳам ОФК томонидан қўйилган минимал талабларга жавоб бериш арафасида турибди.  

ОФК, шунингдек, бу йилдан эътиборан аёллар жамоаларини ривожлантириш масаласига аҳамият бермоқда. Хусусан аёллар жамоалари синов тариқасида илк бор лицензиялаш жараёнидан ўтказилди ва Ўзбекистон кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялашга жалб этди. 2022 йилдан эътиборан бу жараён барча аъзо мамлакатлар учун мажбурий бўлади. 2023 йилдан бошлаб эса аёллар жамоалари иштирокида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил этиш режага киритилган. Олдинга ўтиб шуни айтиш керакки, жорий мавсум ҳисобидан камида 2 та аёллар жамоамиз ОФК лицензиясини қўлга киритиши мумкин. Бу эса қитъа миқёсида Ўзбекистон имиджига ижобий таъсир кўрсатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг