24 июл 11:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пакьяо Спенс - Портер жанги ғолибига қарши рингга чиқиши мумкин
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Мэнни Пакьяонинг кейинги жанги ҳам чемпионлик камари учун кечиши кутилмоқда.
Филиппинлик бокс афснаси WBC чемпиони Шон Портер ҳамда IBF камари соҳиби Эррол Спенс ўртасида ўтказиладиган жангда ғолиб чиққан боксчига қарши рингга чиқишни режалаштиряпти.
“Келинг, жанг қандай натижа билан якунланишини кутайлик. Шахсан мен бу жангнинг ўтказилишига қарши эмасман. Сентябрдаги жангни бевосита аренада томоша қилмоқчиман”, - дея Мэннининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FightHub.
Эррол ва Шон ўртасидаги бирлаштирувчи чемпионлик жанги 28 сентябрь куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги Staples Cente аренада бўлиб ўтади. Пакьяо уч кун аввал эндиликда собиқ жаҳон чемпиони Кит Турманни мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар