UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

07 июл 11:32
Янгиликлар

Қиличбозлик

Паола Плиего: Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни сабрсизлик билан кутяпман

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги аъзоси Паола Плиего сўнгги кунларда рўй бераётган воқеалар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"ОАВда мен ҳақида кўплаб ёлғон хабарлар тарқалмоқда. У ерда мен айтмаган, хеч қаерда ёзмаган сўзларим айтилмоқда. Аккаунтларимга ҳужум қилишди ва одамлар менга алоқаси бўлмаган нарсалар ҳақида гапиришмоқда. Тўғри, мен Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Бу ажойиб мамлакат. Мен Мексикада туғилганман ва у ерни жуда севаман, у ер ҳақида ёмон гап гапирмайман. Мен туғилган жойим билан ғурурланаман. Аммо, энди мен халқаро мусобақаларда Ўзбекистонни ҳимоя қиламан. Шунинг учун, синглим Фернанда ва онам, ажойиб спортчи ва мураббий Хольда ҳам Ўзбекистонда эканликларидан фахрланадилар. 

Мен спортчиман ва спорт билан шуғулланаман. Мен оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлишни истамайман. Бу борада фақатгина эришган натижаларим орқали эътиборга тушишни истайман. Номимни спортдан ташқари сиёсат ёки бошқа бирор бир мавзуда ишлатишларини истамайман.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни сабрсизлик билан кутяпман. Менинг асосий тилагим - мен билан фахрланишингизни истайман. 

Ҳурмат билан Паола", - дея спортчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
07 июл 11:49:01
파흐리딘
Oma shkalad qizakan. Dil ketti shu qizga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг