UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

29 май 14:39
Янгиликлар

Дзюдо, Бошқалар

Пара-дзюдочиларимиз Осиё ва Океания чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар

Хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройи жорий йилнинг 26-28 май кунлари илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича ташкил этилган ва 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионатига мезбонлик қилди.


Мазкур мусобақада спортнинг ушбу тури бўйича қитъамизда энг кучли саналган давлатлар - Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ироқ, Тожикистон, Хитой Тайпейи, Таиланд, Қозоғистон ва XV Паралимпия ўйинлари якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланадиган Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этдилар.

Терма жамоамиз аъзолари ушбу чемпионатда 9 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Иккинчи поғонадан 3 та олтин 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Жанубий Корея терма жамоаси жой олган бўлса, Эрон терма жамоаси 2 та олтин 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлиб, кучли учликка якун ясаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг