06 фев 09:06
Янгиликлар
Таэквондо
Пара таэквондо. Ҳамюртимиз Жаҳон чемпионати совриндори ФОТОГАЛЕРЕЯ
Туркияда пара таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ўз тарихида саккизинчи бор ўтказилаётган жаҳон чемпионатига бу сафар Анталия шаҳри мезбонлик қиляпти. Дунёнинг кўзга кўринган пара таэквондочилари қаторида ўзбекистонлик спортчилар ҳам медаллар йўлида даянга чиқяптилар.
Кеча мусобақанинг биринчи куни жамоамиз учун омадли келди. +75 кг вазн тоифасида даянга чиққан Азизжон Марасулов бронза медалини қўлга киритди. Бугун Санжар Мухторов, Жавоҳир Алиқулов, Гулжаной Наимова ҳамда Фарҳод Мамазияев ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионати Токио-2020 Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятлидир.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар