UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0

10 окт 12:37
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдо. Ўзбек спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи!

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди.

Мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган инсонлар, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб, ўз салоҳиятини намоён қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистон паралимпиячилари жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда Паралимпия ўйинларида улкан зафарларни қўлга киритмоқда.
Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси мамлакатимизда Паралимпия ўйинлари дастуридан жой олган дзюдони жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида янада оммалаштиришга доимий эътибор қаратилаётгани, нуфузли спорт анжуманлари юксак савияда ташкил этилаётгани ҳамда замонавий спорт инфратузилмаси мавжудлигини инобатга олиб, мазкур мусобақани Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Нуфузли мусобақада 30 га яқин давлатдан келган полвонлар 13 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатда Шуҳрат Бобоев, Шерзод Намозов, Феруз Саидов, Парвина Самандарова ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Спортчиларимиз Нурбек Мирзаев, Васила Алибоева, Севинч Салаева кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шариф Халилов, Ширин Шарипов, Ферузахон Юсупова, Гулруҳ Раҳимова бронза медаль билан тақдирланди. – Чемпионатда зафар қучганимиздан ғоят бахтиёрмиз, – дейди Феруз Саидов. – Бу натижа билан тўхтаб қолмаймиз, келгусида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб қатнашиб, ўзбек паралимпиячиларининг юксак салоҳиятини бутун жаҳонга намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг