UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02London Chess Classic 2025. Абдусатторов рапид мусобақасидаги иштирокини якунлади 0 10:41Энг кўпи собиқ чемпионда! UFC 323 турнири иштирокчиларининг гонорарлари очиқланди 0 10:20Президент Кубогида икки шахматчимиз қўшҳоким бўлиб олди 0 09:59Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитадаги ўрнини сақлаб қолди 0 09:38"Шердор" клуби россиялик хоккейчини ўз таркибига қўшиб олди 0 09:17Бу факт: Жошуа Ван UFC тарихидаги илк осиёлик эркак чемпионга айланди 0 08:56Азамат Мурзаканов Богдан Гусков - Ян Блахович жанги ҳақида фикр билдирди 0 08:35Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди 0 08:14Боксчиларимиз "Нефть мамлакатлари кубоги"да 5 та медаль қўлга киритишди 0 07:53Ўзбекистон делегацияси Дубай-2025 Ёшлар Пара Осиё ўйинларига жўнаб кетди 0 07:32UFC 323. Богдан Гусков собиқ UFC чемпионига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олди? 0 07:11"Реал" ўз уйида "Сельта"га ютқазди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди 0 23:58Ҳумоюн Тўхтамуродов рақибига фаолиятидаги 26-мағлубиятини "совға қилди" (ВИДЕО) 0 23:37Ландо Норрис — мавсум-2025 "Формула-1" чемпиони! 0 23:16IBA Жаҳон чемпионати. Дебютант боксчимиз ғалаба билан бошлади 0

20 сен 14:39
Янгиликлар

Токио-2020

Паралимпиячиларимиз эртага тонгда Тошкентга қайтишади

Эртага Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридан Тошкентга қайтиб келади.

Паралимпиячиларимиз жой олган самолёт эртага соат 06.15да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Паралимпия терма жамоамиз ҳам худди Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз сингари катта тантана билан кутиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 5та спорт турида 32 нафар спортчи билан иштирок этган паралимпиячиларимиз якунда тарихий натижани қайд этишганди. Ана шу 32 нафар спортчимиз мусобақада жами 31та медални қўлга киритган эди.

Медаллардан 8тасининг олтин эканлиги ҳар биримизга фахру ифтихор бахш этади. Шунингдек, терма жамоамиз ҳисобида яна 6та кумуш ҳамда 17та бронза медали ҳам бор. Якунда паралимпиячиларимиз 16-ўринни эгаллашганди.

Ушбу натижаси эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Хитойдан сўнг иккинчи поғонани банд этди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса Украинадан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Украина умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.

Терма жамоамизга энг кўп олтин медалларни дзюдочиларимиз тақдим этишди. Ўз вазн тоифаларида Шерзод Намозов, Ўткиржон Ниғматов, Одил Тулендибоев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Бундан ташқари, диск улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков, найза улоқтиришда Александр Свечников ҳамда Нозимахон Қаюмова, сузиш мусобақасида Фотимахон Амилова ва Фирдавсбек Мусабековлар ҳам олтин медал билан тақдирланишди.

Биздан аввалги ўринни эгаллаган Эрон ва Канада терма жамоалари ҳисобида ҳам 8тадан олтин медал бор. Бир юз еттита олтин, 81та кумуш, 51та бронза, жами 239та медал жамғарган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи поғонани банд этган Буюк Британия Паралимпия терма жамоаси ҳисобида жами 147та медал бор. Шулардан 64таси олтин, 39таси кумуш, 44таси бронза медалидир. Кучли учликка Украина терма жамоаси 41та олтин, 37та кумуш, 39та бронза медали билан якун ясаган.

Жами 63та давлат терма жамоалари камида битта олтин медални қўлга киритишди. Етмиш иккита терма жамоа камида биттадан кумуш медалга эга бўлди. Саксон учта терма жамоа эса камида биттадан бронза медалига эга чиқди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг