UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Қардошлар баҳсида Ўзбекистон Туркияни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ФОТО 0 18:42"Топурияни ютаман, камарни Оқ уйда ҳимоя қиламан ва ММАдан кетаман" 0 18:21Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс" 0 18:00Рамазон Темиров Маккада (ФОТО) 0 17:39UFC нима учун Арман Царукянга чемпионлик жангини бермайди? Гэтжи тушунтирди 0 17:18Илия Топурия UFC унга ким билан жанг ташкил қилиб бермоқчи эканини айтди 0 17:09Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган волейбол бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:57Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди 0 16:36Мэнни Пакьяо илк бор киритилган ESPN рейтингида Шаҳрам Ғиёсов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 16:15Пара атлетларимиз яқин бир ой ичида иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 15:54Мужибилло Турсуновнинг WBC Гран-присидаги кейинги рақиби маълум 0 15:33Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда? 0 15:12Хабибнинг Eagle FC ММА Лигаси турнир ташкил этади + ПОСТЕР 0 14:51Бугун қайси спорт турларида Универсиада медаллари учун баҳс олиб борамиз? 0 14:30Дзюдочиларимиз Ulaanbaatar Grand Slam турниридаги рақибларини билиб олишди 0

24 мар 07:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пейж Ванзант нима учун UFC'га қайтмаслигини айтди

Теглар :  UFCПейж Ванзант
Аралаш яккакураш устаси Пейж Ванзант нега UFC жангларида қатнашмайди?

"Мен карьерамни эртароқ тугатиб, молиявий томонлама озод бўлишим мумкин эди. Болаларим эса молиявий эркинликка жуда яқин бўларди. Мен ўзим учун ном қозониш бахтига муяссар бўлдим. UFC'да кўп меҳнат қилганимни биламан. UFC билан шартномам тугагач, мен у ердан кетдим. Хайриятки, BKFC билан шартнома имзоладим. Улар таклиф этган шартнома ажойиб. Бу менга кўп эшикларни очди.

Албатта, мен UFC'ни яхши кўраман. Уларнинг бунчалик муваффақият қозонишининг сабаби бор. Буни ўзлари ҳам жуда яхши биладилар.

Аммо, улар менга етарлича пул тўламаган. Бошқа улар учун жанг қилмайман. UFC'га қайтиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Менга омад кулиб боқди. Ўзимни маълум даражага олиб чиқдим", - дея Пейж Ван Зант сўзларидан иқтибос келтиради ММА Fighting.

У 2020 йил 11 июль куни UFC 251 мусобақасида Аманда Рибасга (11-2) мағлуб бўлганидан сўнг ташкилотни тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, спортчи хозирда BKFC промоушени билан шартнома имзолаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
24 мар 11:56:13
Mironsho_Jabborov
Bare Knuckleda 2marta jang qilib ikalasidayam yutqazdi. Ostovichga uchralgan maglubiyatdan keyin ringdan qochib chiqib ketdi. intervyu olishmoqchi bolishgandi. 2019yil Ostovichni UFCda bolganida yutgandi. Bkfcda faqat yuzi mashxur. Oxrgi yillada kop yutqzyapti.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг