UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

23 мар 17:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Порье Махачевга "ответ" қилди: "Бу спортга сендан кўра кўпроқ фойдам теккан"

Енгил вазн тоифаси UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Дастин Порье дивизионнинг амалдаги чемпиони Ислам Махачевнинг гапларига муносабат билдирди.

Аввалроқ Махачев кейинги рақиби сифатида гарчи шунга муносиб бўлмаса-да, айнан Дастин Порьени кўриш истагида эканини маълум қилганди. 

"Бу фақат унинг фикри. Мен бу иш билан анчадан бери шуғулланаман. Исламга қараганда бизнинг спорт учун кўпроқ фойдам тегди. Бугунги кунда жам шу ишимни давом эттиряпман. Ҳозир ҳам ўз вазнимдаги дунёнинг исталган жангчисини мағлуб эта оламан. Умид қиламанки, кейингиси Ислам бўлади. Бу мен юз фоиз хоҳлаётган нарса. Мен амалга оширмаган битта иш қолди - чемпионлик! Фаолиятимда 30 маротаба октагонга кирдим. Оиламни молиявий томонлама таъминлаб қўйдим. Ўз бизнесимни йўлга қўйдим. Чемпион бўлсам, армоним қолмасди", - дея USA TODAY Sports нашрига интервью берган "Бриллиант" .  

Икки ҳафта аввал Дастин Порье иккинчи раундда франциялик иқтидор эгаси Бенуа Сен-Денини нокаутга учратган эди. Бенуа Дастин билан жангга қадар бешта нокаутли ғалаба билан келаётганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг