21 июн 11:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Поветкиннинг навбатдаги жанги Жидда шаҳрида ўтказилади
Супероғир вазн тоифасида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин 12 июль куни рингга кўтарилади.
Бу маълумотни россиялик боксчининг британиялик промутери Эдди Хирн тасдиқлади. Поветкин бўлажак жангини 12 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказади. Лекин ҳозирча рақиб маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий низо сабаб Поветкин - Усик жанги ташкил қилинмаслиги айтилганди. Жиддадаги оқшомнинг марказий жанги британиялик Амир Хан ҳамда Неераж Гоят ўртасида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар