UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

28 сен 17:41
Янгиликлар

Футбол

Превью. Яхшибоев "Сантьяго Бернабеу"да гол ура олади-ми?

Теглар :  Жасур Яхшибоев
Бугун ЕЧЛ 2-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Шериф" учрашуви бўлиб ўтади.

Жадвалдаги ҳолат

"Шериф" ва "Реал" биринчи турдан кейин "D" гуруҳи етакчилари ҳисобланишади. Қизиқ томони, дастлабки турда "Шахтер" дарвозасига иккита гол урган Молдова клуби сенсацион равишда гуруҳнинг якка пешқадами ҳисобланади. "Реал" ўз ўйинида нисбатан кучлироқ рақиб — Миланнинг "Интер" дарвозасига биттагина гол уриш билан чекланди.


Реал Мадрид

1. Ўйин қайдномасида бор йўғи 5 нафар ҳимоячи

Учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 23 футболчининг бор йўғи 5 нафари ҳимоячи ҳисобланади. Бу бўлажак ўйинда рақиб классидан келиб чиқиб, кўпроқ ҳужум қилишга тўғри келишини тушуниб, қабул қилинган қарордан кўра, Мадриддаги жароҳатларнинг янги оқими туфайлидир. Жароҳатлар айниқса айнан қанот ҳимоячиларини кўпроқ қийнади — бугунги кунда Марсело, Ферлан Менди ва Дани Карвахаль мавсум стартидаёқ жароҳатдан азият чекмоқда. Оқибатда, асли марказий ҳимоячи бўлган универсал Начо Фернандес ўнгда, клубнинг 20 ёшли тарбияланувчиси Мигель Гутьеррес чап қанотда ҳаракат қилмоқда.

Бу мавсум ўнг қанот ҳимоясида биз вингер Лукас Васкесни ҳам кўриб улгурдик, шанба куни "Вильяреалл"га қарши кечган баҳсда эса кутилмаганда Федерико Вальверде ҳимоянинг қанотини эгаллади. Карло Анчелотти эса бу мажбурий ҳаракатлигини очиқчасига тан олди: "Аниқ айта оламанки Феде қанот ҳимоячиси эмас. Шундай бўлсада, менга унинг ўйини маъқул келди".

2. Тони Кроос тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда ва ўйин қайдномасига киритилди

"Шериф"га қарши беллашув Тони Кроос учун мавсумдаги биринчи ўйин бўлиши мумкин. Футболчи августда орттириб олган мушак жароҳатидан энди қутилди. Кроос "Вильярреал" билан ўйиндаёқ майдонга қайтиш истагини билдирганди, аммо Карло Анчелотти охирги паллада ярим ҳимоячи саломатлигини хавф остида қолдирмасликни лозим топди. Оқибатда, германиялик жамоавий руҳни ҳис этиб туриш учун ўйинолди машғулотда иштирок этди холос. "Шериф" билан бўлажак баҳсда ҳам Кроосни асосий таркибда кўрмасак керак, лекин унинг захирадан майдонга тушиб, маълум вақтга эга бўлиши ҳақиқатга яқин.

3. "Мальорка" тор-мор этилишида иштирок этган ёшлардан кимга имконият берилади? 

"Шериф" билан ўйин "Реал" учун охирги 18 кундаги 6 беллашув бўлади. Шу сабаб ротацияга эҳтиёж бордек ва шанба куни эмас, бир ҳафта аввал "Мальорка" (6:1) билан ўйинда иштирок этганларга эътибор қаратиш зарурияти туғилгандек.

Ўша баҳснинг асосий таркибида 21 ёшдан кичик бўлган 4 футболчи асосий таркибда майдонга туширилганди. Мигель Гутьеррес чап қанот ҳимоясида биринчи марта муаммони ҳал қилиш учун жалб этилмаган бўлса, 18 ёшли ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга ва 20 ёшли бразилиялик Родриго мавсумда биринчи бор асосий таркибда ўйинга тушди. Ўша кеча ўйин қахрамони эса Марко Асенсио бўлди. Футболчи фаолиятидаги иккинчи хет-трикни нишонлади (биринчиси тўрт йил аввал Испания ёшлар термаси таркибида эди).


Шериф

1. Жамоа рақибларнинг секин-аста кучайиб боришига яхши мослашмоқда

"Шериф"нинг еврокубоклардаги юриши айнан компьютер ўйинларидаги ҳолатга ўхшайди. Сабаби у ерда ҳам кейинги босқичдаги рақиб аввалгисидан бироз кучлироқ бўлиб бораверади. "Шериф" бу йил халқаро аренада тўқнаш келган барча жамоалар УЕФА рейтингида авввалги рақибдан тепароқда жойлашган эди.


"Теута" (261): икки ғалаба

"Алашкерт" (205): икки ғалаба

"Црвена Звезда" (42): дуранг ва ғалаба

"Динамо Загреб" (34): ғалаба ва дуранг

"Шахтер Донецк" (18): ғалаба

"Реал Мадрид" (6): ?


"Шериф"нинг ўзи бугунги кунда ушбу рейтингнинг 62 поғонасини банд этиб турибди. Ушбу тенденция жамоанинг ўсишига яхши таъсир кўрсатмоқда. Клуб янги вазият, талабларга яхши мослаша оляпти ва гранларга қарши ўйинларда ҳам ўзини йўқотиб қўймаяпти. Бўлажак баҳс битта саволга жавоб бўлади: "Реал Мадрид" — бу яна бир поғонами ёки якуний "босс"ми?


2. Мадрид ҳужуми-ми ёки Тирасполь ҳимояси?

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқишида "Шериф" нафақат "Чемпионлар йўли", балки ҳимоядаги ишончли ўйинидан ҳам миннатдор бўлиши зарур. Квалификациянинг саккиз ўйини ва гуруҳ босқичининг бир ўйинида тирасполликлар бор йўғи иккита тўп қўйиб юборишди. Бу ўринда Загребнинг "Динамо"сига қарши жавоб ўйини (0:0)нинг "Энг яхши футболчиси" деб "Шериф" посбони Йоргос Атанасиадис топилгани эътиборга лойиқ.

Молдова чемпионатидаги вазият ҳам ўхшаш. "Шериф" саккиз ўйинда 4та гол қўйиб юборди. Бу айниқса баъзи ўйинлардаги жиддий ротацияни инобатга олсак, яхши кўрсаткич. Жамоа мухлисларини мамнун этиб, ҳимоя чизиғи ҳам жиддий жароҳатларсиз бу ўйинга етиб келмоқда. Еврокубоклар кузига йўлланмани қўлга киритган йигитлар сафда ва бу мавсум Ла Лига ўйинларида ўртача 3 тадан гол ураётган Мадрид ҳужуми кучини ўзида ҳис қилиб кўришга тайёр. 


Таркиблар ва тактика



Ҳаттоки кадрлар муаммоси ҳам Карло Анчелоттини севимли 4-3-3 схемасидан воз кечишга мажбур қилолмайди. Жуда вариант қолмаган тақдирда ўнг қанот ҳимоячиси ролини Федерико Вальверде бажаришининг ҳам гувоҳи бўлиб улгурдик, лекин Начо Фернандес бу вазифани яхшироқ уддалайди. Шу ўринда, қатор испан нашрлари айнан "Шериф"га қарши беллашув Зидан давридаги энг муҳим футболчига айланган, аммо Карло Анчелотти қўл остида четга чиқиб қолган Лукас Васкес учун охирги имконият бўлишини таъкидлашди. Амалда қандай бўлишини бугун тунда билиб оламиз. Рақиб кучига паст баҳо бериш ва тиғиз тақвим жиддий ротацияга туртки бўлиши мумкин. Ахир қайдномада ҳужум чизиғи вакиллари ҳимоячилардан кўпроқ. Шундай экан ҳар бир футболчи ўз имкониятини кутишга ҳақли.

Юрий Вернидуб фаолиятидаги энг муҳим ўйинлардан бирида нисбатан ҳимоявий 4-2-3-1 схемасидан фойдаланса ажабмас. Жамоанинг охирги ўйинларидан келиб чиқсак, форвард сифатида украиналик мутахассис Беларусь чемпионати орқали яхши таниш бўлган ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоевга ишонч билдирмоқда. Сўнгги вақтларда "Реал" ҳимоясида юзага келган муаммолар ва жамоанинг ўйинидан келиб чиқсак, Яхшибоев барчамизни хурсанд қилиб, "Сантьяго Бернабеу"да гол ура олиши ҳеч гап эмас.


Жамоаларнинг охирги 10 тадан ўйин статистикаси:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг