UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

01 янв 08:34
Янгиликлар

Футбол

Президент қарори билан Каттақўрғонда футбол академияси қурилади

Самарқанд вилоятининг Қаттақўрғон туманида футбол академияси қурилади.

"27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 392-сонли қарори эълон қилинди. Ундан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси ташкил этиш масаласи ҳам жой олган. 

Шу йилнинг 23 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Каттақўрғонга ташриф буюриб, ҳудудда катта футбол учрашувларини ўтказиш ва 2025-йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган Каттақўрғон футбол клубининг Пролигада иштирок этиши масаласини ўрганганди. Бундан кўзланган асосий мақсад яқин келажакда Самарқанд вилоятида Динамо клубидан ташқари яна бир профессионал футбол клубни шакллантириш ҳисобланади. 

Каттақўрғон сафари юзасидан эълон қилинган материалда ҳукумат ёрдами билан футбол мактаби ташкил этиш кўзда тутилгани ва кейинчалик унинг Каттақўрғон футбол клуби билан боғланиши масаласи қайд этилганди. Мазкур режа эндиликда мамлакат Президенти томонидан қарор шаклида имзоланди. Қарорда Каттақўрғон шаҳрида Ассоциация қошидаги футбол академияси ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга 20 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Бу ўз ичига 150 ўринли уч қаватли ўқув ва маъмурий бино қуриш, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини барпо этиш, 48х24 ўлчамли универсал спорт зали, 110х78 ўлчамлардаги биттадан табиий ва сунъий қопламали футбол майдонларини олади. 

Лига режасига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Спорт вазирлиги ёрдамида Пайшанба шаҳарчасидаги футбол майдони ДХШ асосида Каттақўрғон клубига бириктирилади. Ўз навбатида клуб мазкур майдонни Лига талабларига мослаш учун инвестисия киритади. Бунда футбол майдонини тўлиқ янгилаш, техник зона ва трибуналарни таъмирдан чиқариш кўзда тутилади. Шунингдек, Пайшанба шаҳарчасидаги оромгоҳнинг бир қисми клуб базасига айлантирилади. Келажакда Ассоциация ёрдамида Каттақўрғон футбол академияси қошида 8 ёш тоифасида тарбияланувчилар гуруҳини ташкил этиш ва унга асосан маҳаллий болаларни жалб қилиш, ёш тоифаларининг ҳар бирида минимум 25 нафардан тарбияланувчи бўлишига эришиш ҳамда уларни Лига рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган. 

Динамо футбол клуби эса Самарқанд вилояти футбол мактаби билан худди шу йўсинда ҳамкорлик қилади. Шу асосда вилоятда бир-бирига рақобат қилувчи иккита футбол клубига асос солинади. Айни вақтда Лига Каттақўрғон футбол клуби билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттираётган бўлиб, бу ўз навбатида клубни Пролига мусобақасига тайёрлаш босқичини ўз ичига олади", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг