UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:40Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0

01 июн 12:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Президент топшириғи юзасидан ҳудудларга ташриф: МОҚ раҳбарияти Бухоро вилоятида

Теглар :  МОҚБухоро
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда спорт соҳасига оид қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган эди.

Бу борада Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги мутасаддилар Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Мутасаддиларнинг айнан ушбу вилоятга ташриф буюриши бежиз эмас. Сабаби, видеоселекторда давлатимиз раҳбари селекция ишларини янада кучайтириш, спорт таълим муассасалари фаолиятини яхшилаш бўйича Бухоро вилояти мисолида аниқ йўналиш кўрсатиб берган. 

Сафар давомида ишчи гуруҳ вилоят Олимпия захиралари коллежида спорт федерациялари, шунингдек, БЎСМ ва ИБЎСМларда фаолият олиб бораётган мураббийлар билан учрашув ўтказди. Унда қуйи бўғиндан – болалар спортидан уларни профессионал спортчи даражасида тайёрлаш босқичигача бўлган тизимни қандай шакллантириш, уларни тайёрлашда малакали тренерларни, ҳакамлик корпусини ривожлантириш бўйича фикр алмашишди.

Ўз навбатида, мутасаддилар иқтидорли ёшларни селекция қилишнинг янги механизмини йўлга қўйиш бўйича мулоҳазани ўртага ташлашди. Бунда туман ва шаҳарлар, секторлар миқёсида махсус мусобақалар ташкил этиш, уларда сараланган спортчилар кейинчалик вилоят, сўнг Республика чемпионатларида иштирок этиши ҳақидаги мисоллар келтириб ўтилган. Учрашув якунида маҳаллий мутахассислар янги механизм ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Ўзбек бокси юлдузларидан бири Аббос Атоевнинг бокс мактабига ташриф ҳам МОҚ раҳбарларида катта таассурот қолдирди. Яқинда фойдаланишга топширилган дзюдо зали, божхона бошқармасига қарашли спорт майдони ҳам кўздан кечирилди.

Куннинг иккинчи қисмида эса байдарка ва каноэ мажмуаси, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек, Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва яна бир қатор спорт объектларига ташриф амалга оширилди.

Кечга яқин МОҚ раҳбарияти вакиллари маҳалла қизлари ўртасида чим устида хоккей бўйича Бухоро вилояти прокурори кубогининг финал учрашуви ва тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Ўша ернинг ўзида чим устида хоккейга мўлжалланган аренани вилоят ёшлари учун қайта таъмирлаш бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг