15 июл 18:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Прохазкага қарши жангдан қуруқ қолган Ян Блахович навбатдаги жангини бошқа вазнда ўтказмоқчи
Яримоғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ян Блахович навбатдаги жангини битта вазнга пастга тушиб ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесаньяга қарши октагонга кўтарилмоқчи.
«Балки вазн ташлаб, Исраэль Адесаньянинг вазнида реванш жангини ўтказарман. Агар унга қарши чемпионлик жанги ташкил этиладиган бўлса, мен вазн ташлашга тайёрман. Ҳаваскор жангларда иштирок этиб юрган вақтларимда вазним 91 кг бўлган, мен ўрта вазнни қила оламан. Вазн ташлаш қийинчилик туғдириши мумкин, лекин камар учун буни қилишга тайёрман»,-деди Блахович.
Эслатиб ўтамиз, жангчиларнинг илк жанги яримоғир вазн тоифасида бўлиб ўтганди, ўшанда Ян рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар