UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 мар 11:02
Янгиликлар

Дзюдо

Қаршида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Қарши шаҳридаги вилоят яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят дзюдо федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вилоятдаги вакиллари ҳамкорлигида спортнинг дзюдо тури бўйича "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад вилоятда дзюдони янада оммалаштириш, мазкур спорт билан шуғулланаётган иқтидорли спортчиларни назоратдан ўтказиш, тренерлар ва ҳакамлар малакасини ошириш, бу борада тизимли ишларни йўлга қўйишдан иборат. 

"Очиқ эшиклар куни"да барча шаҳар ва туманлардан 300 нафардан зиёд спортчилар, мураббийлар ва дзюдога қизиқувчи ёшлар иштирок этди. 

Дарвоқе, ушбу маросим бошланишидан олдин вилоят дзюдо федерацияси раҳбарияти мураббийлар билан йиғилиш ўтказди. Мажлис якунида вилоят бош мураббийи этиб Улуғбек Паттаев тайинланди. Эркаклар терма жамоасига Баҳодир Ҳожиев, ёшларга Аббос Мардонов, ўсмирларга Ғолиб Чориев, кичик ёшдаги ўсмирларга эса Мероншоҳ Тоштемиров мураббий сифатида фаолият юритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг