UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

19 мар 08:47
Янгиликлар

Дзюдо

Қаршида “Олимпия чўққилари” мусобақаси бўлиб ўтмоқда + ФОТО

Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар гимнастика спорт мактабининг муҳташам спорт мажмуасида “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Мусобақада республикамиздаги олимпия захиралари коллежларида тарбияланаётган, 2004-2005 ҳамда 2006  йилларда туғилган 140 нафар ўғил болалардан иборат ёш дзюдо усталари иштирок этишмоқда.

"Олимпия чўққилари"дан жой олган мазкур чемпионатнинг регламентига мувофиқ, кеча мусобақанинг илк куни -42, -46, -50, -55 ва -60 кг. вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланди. 

Унга кўра -42 кг. да Ҳасан Бойназаров (Тошкент в.), -46 кг.да Мақсуд Наимов (Жиззах), -50 кг. да Арслонбек Қўчқоров (Самарқанд), -55 кг. да Абдулла Ахадуллаев (Тошкент ш), -60 кг. Айитбаев Асадбек (Тошкент в.)лар "Олимпия чўқиллари" чемпионига айланишди. 

Кеча шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Мазкур маросимида Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Юлдошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматовлар иштирок этишди. 

Маълумот учун, бугун -66, -73, -81, -90 ҳамда +90 кг. вазн тоифаларида кучлилар сараланади.

Илҳом РАҲМОНОВ Қарши шаҳридан тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг