UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0

31 мар 20:32
Янгиликлар

Футбол

Қаршидаги мини-футбол турнирида касбиликлар биринчи бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Қашқадарё
Қарши шаҳрида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўлими ва вилоят футбол ассоциацияси ҳамда бир нечта ташкилотлар ҳамкорлигида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида мини-футбол турнири бўлиб зтди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўлими ва вилоят футбол ассоцасияси ҳамда бир нечта ташкилотлар ҳамкорлигида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида март ойида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўтказилган спорт ойлигининг вилоят финал босқичи мусобақаси "Қарши Плаза" меҳмонхонасининг сунъий қопламали мини футбол майдонларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Мазкур мини-футбол мусобақасида барча туман (шаҳар)лардан келган 160 нафарга яқин 18-30 ёшли уюшмаган ёшлар 16 та жамоа бўлган ҳолда 2 гуруҳга бўлиниб, финал йўлланмаси учун майдонда тўп тепишди. 

Мусобақа сўнгида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Касби тумани жамоаси

2-ўрин: Нишон тумани жамоаси

3-ўрин: Деҳқонобод тумани жамоаси 

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди ва Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказиладиган "Насаф" - "Турон" учрашувига кириш учун чипталарга эга бўлишди.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарёдаги мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг