UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

14 фев 17:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Новосибирскда йиғин ўтказмоқдалар

Теглар :  Қиличбозлик
Ўзбекистон Кадетлар терма жамоаси 6 февралдан буён Россиянинг Новосибирск шаҳрида дунёнинг энг кучли қиличбозлари билан бирга машғулотлар ўтказмоқда.


Ушбу йиғинда умумий ҳисобда 12 нафар спортчимиз иштирок этмоқда. Улардан 7 нафари ўсмирлар, 5 нафари қиз болалардир. Йиғин Тайландда бўлиб ўтиши кутилаётган кадетлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига (22 февраль - 5 март) тайёргарлик вазифасини бажаради. Бундан ташқари вакилларимиз Болгарияда бўладиган жаҳон чемпионати (1-10 апрель) ва 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.



(Суратда: (чапдан ўнгга) Душанбоев Жалолиддин, Расулов Бобир, Лимарев Иван (Нанкин Олимпиадаси ғолиби), Олимжонов Бекзод, Бахтиёров Абдулазиз)

Маълумот учун, Новосибирскдаги "Қиличбозлар тайёрлаш спорт маркази" тарбияланувчилари 2016 йил давомида турли халқаро совринларда 248 та медални қўлга киритдилар. Улар ичида Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби Гаврилова Юлияни ҳам кўрсатишимиз мумкин.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Ушбу машғулотлар "Спартак" стадионида ва Станислав Поздняков номидаги марказда бўлиб ўтмоқда.


Тайёргарликлар давомида спортчиларнинг маҳоратини ошириш ва тикланиш машқлари (бассейн, сауна) ўтказилмоқда.


Шунингдек, Новосибирск жамоалари билан учрашувлар ҳам ўтказилмоқда


Суратда: Носиров Нурали (сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи), Борис Писецкий (Новосибирск вилояти катта мураббийи, 4 карра жаҳон чемпиони), Носиров Шерали (Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери).



Қиличбозларда бир гап бор: "Қиличбозни оёқлари боқади". Конькидаги машқлар оёқларни мустаҳкамлаш ва мувозанатни ушлаб туришда жуда муҳим роль ўйнайди.



Машғулот жараёни

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг