UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

06 мар 07:56
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз "Spark" ва “Cobalt” автомобиллари билан тақдирланишди+ФОТО

Хабарингиз бор, қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этгандилар.

Вакилларимиз мусобақанинг жамоавий баҳсларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек қиличбозлиги тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишди. Зеро, шу пайтга қадар қилич (сабля) йўналишида ҳамюртларимиз Осиё миқёсида бирорта медалга эга чиқа олишмаганди. Бугун мусобақада иштирок этган қиличбозларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. 

Уларни қарши олиш учун кўплаб мухлислар, спортчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари аэропортда жам бўлишди. Тадбир қаҳрамонлари учун махсус автобуслар ажратилганди. 

Улар сайёхлик автобусларида Тошкент кўчалари бўйлаб навбатдаги манзил – “Пахтакор” стадиони томон йўл олдилар. У ерда Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларини тақдирлаш учун тадбир ташкил этилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, федерация бош котиби Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимовлар иштирок этишди. 

МОҚ раҳбари спортчиларни табриклар экан, ушбу муваффақият билан спортчилар тўхтаб қолмасликларини, келажакда Осиё ва Олимпия ўйинларида ҳам муваффақиятли натижа кутиб қолишини айтиб ўтди.

Тадбир давомида шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмоновлар ҳам сўзга чиқиб, қиличбозларимизни ушбу муваффақият билан табриклашди.

Шундан сўнг Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларига махсус совға – “Spark” ва “Cobalt” автомобиллари калити топширилди. Аниқроғи, жамоавий баҳсларда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳар бир спортчига “Spark”, уларни тарбиялаган устозларига эса “Cobalt” автомобиллари тортиқ этилди.

Қиличбозларимиз учун навбатдаги халқаро мусобақа якунланди. Аммо олдинда ҳамюртларимизни бундан-да нуфузли, бундан-да масъулиятли беллашувлар кутиб турибди. Навбатдаги манзил эса Жакарта.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг