UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

26 фев 18:26
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз тарихда илк бор Осиё чемпионатида совриндор бўлдилар

Бирлашган араб амирлигининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг қилич (сабля) йўналишида жамоавий баҳсларда қатнашган кадетларимиз чорак финалда Иордания терма жамоасини 45:23 ҳисобида мағлубиятга учратганликлари ҳақида хабар қилгандик. Вакилларимиз ярим финалда қувайтлик рақибларни 45:44 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлгандилар.

 

 Ҳал қилувчи финал жангида спортчиларимиз Жанубий Кореяга 26:45 ҳисобида ютқазиб қўйдилар ва Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айландилар. 

 Маълумот учун, қилич (сабля) бўйича баҳсларда терма жамоамиз таркибида қуйидаги спортчилар жанг ўтказдилар:

 Жалолиддин Душамбоев (2002 йил) - Чирчиқ Олимия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиси

 Шерзод Мамутов - (2002 йил) - Қорақалпоғистон Республикси агро ва сув хўжалиги коллежи ўқувчиси

 Пазил Генжебаев - (2003 йил) - Қорақалпоғистон Республикаси 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси

 Бобир Расулов - (2002 йил) - Тошкент шаҳри, 34-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
27 фев 09:20:45
Husniddin Mirzaliyev
Deniel Rakh фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хурматли админ узбекистон тарихда жуда коп марта осиё чемпионатида совриндор болган нафакат совриндор балким коп маротаба чемпион хам болган
Балким ўсмирлар ўртасида илк бордир.
   
26 фев 21:16:11
Deniel Rakh
Хурматли админ узбекистон тарихда жуда коп марта осиё чемпионатида совриндор болган нафакат совриндор балким коп маротаба чемпион хам болган
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг