UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

03 фев 16:00
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги Республика чемпионати старт олди

Теглар :  Қиличбозлик
Юртимизда тобора ривожланиб бораётган спортнинг қиличбозлик тури бўйича мамлакат чемпионати бошланди.

2-7 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган мусобақанинг биринчи куни қилич (сабля) йўналишида бўлиб, унда 2001 йил ва ундан кейин таваллуд топган ўсмир қиличбозларимиз иштирок этдилар.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда ғолибликни қўлга киритди. Қорақалпоқ қизи финалда пойтахтлик Севинч Исмоиловани мағлубиятга учратди. Мусобақанинг бронза медаллари Шаҳноза Тоғаймуродова (Тошкент) ва Сайёра Мирзиёдовага (Тошкент вилояти) насиб этди.



Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Бобир Расулов (Тошкент) бош совринга эга чиқди. У финалда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган Жалолиддин Душанбоев устидан ғалаба қозонди. Турнирнинг бронза медаллари Шерзод Мамутов (Қорақалпоғистон) ва Абдулазиз Бахтиёровга (Тошкент в.) насиб этди.

Чирчиқ шаҳри олимпия захиралари коллежида 2015 йил очилган қиличбозлик синфини қисқа вақт ичида ўз махсулини бераётганини, юқоридаги натижалар орқали кўришимиз мумкин.



Қизлар ва ўғил болалар ўртасида кечган мусобақаларда совриндорларга айланган

Энди мусобақанинг рапира ва шамшир йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг