UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди 0 12:19Ричард Торреснинг Фрэнк Санчесга қарши финал элиминатор жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 11:43Олимпиада: Даниил Ейбог бугун ўз иштирокини давом эттиради 0 11:18Саиджамшид Жафаров ва Мадияр Саидраҳимов Жаҳон терма жамоаси сафида Россиядаги бокс турнирида қатнашади 0 10:42"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин 0 10:10Махачевнинг мураббийи Ислам Оқ уйдаги турнирда Топурия билан жанг қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга муносабат билдирди 0 09:38Даниил Ейбог: "Бундан ҳам оғирроғи фақат оёғимнинг синиши эди" 0 09:02Фурқатбек Ёқубов Mangu MMA билан узоқ муддатли шартнома имзолади (ФОТО) 0 08:27"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади 0 19:05Камару Усман Чимаев билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 18:39Магомед Анкалаев 2026 йил охиригача UFC камарини қайтариб олишга ваъда берди 0 18:15"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда 0 17:45"Ўзимни гўдакларни ураётгандек ҳис қиляпман" - Дана Уайт бокс бизнесидаги рақобат ҳақида 0 17:17UFC собиқ жангчиси Оқ уй турнири нима учун муваффақиятсиз чиқиши мумкинлигини тушунтирди 0 16:40Камару Усман 2026 йилда UFC’дан икки карра чемпион сифатида кетмоқчи 0

17 фев 10:00
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Қозоғистонлик мураббий: "Биз учун Ўзбекистонда йиғин ўтказиш жуда қулай"

Аввалроқ, Қозоғистондан ташриф буюрган қиличбозлар Тошкентда йиғин ўтказаётганликлари ҳақида хабар бергандик.

Биз меҳмон мураббийларидан бири Алибек Дауранбековнинг ушбу йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўзбекистонда барча шароитлар бор", - дея сўз бошлади қозоғистонлик мураббий.

"Машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган йўлаклар жаҳон стандартларига тўғри келади. Бундай йўлаклардан Осиё ва жаҳон чемпионатларда фойдаланади. Бизда эса фақатгина Остонада бундай имкониятлар мавжуд. 

Масалан, биз у ерда бунча маблағга 5 кун йиғин ўтказа оламиз. Бу ерда эса ушбу суммага 10-15 кунлаб машғулотлар ўтказа оламиз. Энг аввало, бу биз учун арзон тушади. Иккинчидан, шароитлар ҳам ажойиб. Шунингдек, бу ерда бизга Олимпиада чемпиони ҳам ўз маслаҳатларини бериши мумкин. Россияга борадиган бўлсак у ердаги чемпионлар бунинг учун ҳам пул сўрашади. Бу ерда эса... Биз Ўзбекистон билан узоқ йиллик дўстлармиз. Бундай маслаҳатлар биз учун бепул. Шу тариқа, биз бир-биримизга ёрдам берамиз. 


Бу ерга 10 февраль куни келгандик. 20 февраль куни жўнаб кетамиз. 21-да эса Қозоғистондан Тайландга, Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетамиз. 

Аввалига, Осиё чемпионатида, апрель ойида эса жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. У ерда албатта Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Баҳорда сизнинг спортчилар бизнинг мамлакатда йиғин ўтказадилар. 


Айни пайтда машғулотлар давом этмоқда. Ўзбек ва қозоқ спортчилари бир-бирларига спарринг рақиб вазифасини бажармоқдалар. Шунингдек, мураббийлар ҳам ўзаро тажриба алмашмоқдамиз. 

Шанба куни бўлиб ўтадиган турнирда қатнашамиз. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси биз учун турнир ташкиллаштиришни режалаштирмоқда. У ерда ёш спортчиларимиз учун дипломлар, медаллар ва турли совғалар тақдим этилиши кутилмоқда. Қизиқ бўлади деб ўйлайман", - дейди рапира бўйича қозоғистонлик спортчиларнинг катта мураббийи Алибек Дауранбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг