26 июл 14:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Қирол кубоги". Фанат Қаҳрамонов ярим финалда рингга кўтарилди
Таиландда бокс бўйича "Қирол кубоги" мусобақаси доирасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
Беллашувларда -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Фанат Қаҳрамонов ярим финалда ҳиндистонлик Ашиш Кумарга қарши жанг қилди. Гавда ва бўй тузилиши бўйича ўзидан катта рақибга қарши баҳс ҳамюртимиз учун осон кечмади ва у якунда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Қаҳрамонов Бангкокдан бронза медали билан қайтадиган бўлди. Ҳиндистонлик боксчи энди мусобақа ғолиблиги учун Корея ёки Хитой Тайпейи вакилига қарши жанг олиб боради.
Аввалроқ, -49 кг вазнли боксчимиз Нодиржон Мирзаҳмедов малайзиялик рақибини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар