UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

04 фев 14:24
Янгиликлар

Тадбирлар, Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Қишки Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди

Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Олимпиадада икки нафар спортчимиз, Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси) баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган делегацияни кузатиш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти Ойбек Касимов, МОҚ бош котиби Жасур Матчанов, Олимпиадада иштирок этувчи спортчимиз Комил Тўхтаев ва унинг мураббийлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

"2018 йил ўзбек спорти учун омадли бошланди. Футболчиларимиз Осиё чемпионлигини қўлга киритдилар, енгил атлетикачиларимиз ҳам Эрондаги қитъа биринчилигида олтин медалларни бизга тақдим этдилар. Аммо, шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз керакки, қишки олимпиада учун лицензияларимиз йилдан-йилга камайиб кетмоқда. Энди спортнинг ушбу йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Спортчилар қўллаб-қувватланади. Мазкур ўйинларда вакилларимиздан медаллар кутиб қоламиз. Уларга ҳам ҳудди ёзги Олимпиада ўйинлардек мукофот пули ваъда қилинади. Йигитларга омад тилаймиз", - деди МОҚ бош котиби Жасур Матчанов. 


Шундан сўнг Олимпиаданинг очилиш маросимида Комил Тўхтаев Ўзбекистон байроқдори бўлиши эълон қилинди. 

Спортчимиз бундан хурсанд эканлигини яшира олмади:

"Бундан жудаям хурсандман. Менга ушбу ўйинларга бориш учун шароит яратиб берган қишки спорт турлари ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, ўзимга билдирилаётган ишончи оқлайман", - деди у. 


Тадбир давомида МОҚ биринчи вице-президенти ҳам сўзга чиқиб, спортчимизга омад тилади:

"Мазкур ўйинларда хар иккала спортчимизга омад тилаб қоламан. Насиб қилса, кейинги Олимпиадада бундан ҳам кўпроқ спортчи билан иштирок этамиз. Уларни Жанубий Кореядан ёруғ юз билан қайтишларига тилакдошман. Ўзбекистонда тўртта қишки спорт турлари бўйича тўртта мустақил федерациялар ташкил этилмоқда. Хоккей, фигурали учиш, тоғ чанғиси ва сноуборд ҳамда кёрлинг федерациялари ўз ишини бошлагач, қишки спорт турларини ривожлантириш учун яхшигина туртки бўлади деб ўйлайман", - деди Ойбек Касимов.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ҳам бундан буён қишки спорт турларига эътибор кучайишини қайд этди:

"Ўзбекистонда қишки спорт турларига яқин-яқиндан қизиқиш кучайди. Мана, Тошкент шаҳрида катта муз саройи қурилмоқда. Ундан ташқари Республикамизнинг тоғли худудларида, шу жумладан, Китоб, Янгиобод, Зомин ва Наманганда қишки спорт турлари учун мўлжалланган база яратилади. Шу билан бирга, қурилган базаларда техник томонлама фаолият юритадиган мутахассисларни ҳам тайёрлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Жанубий Кореядаги Олимпиадада, шунингдек, Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимизга омад тилайман", - деди Рустам Қурбонов. 

Қайд этиб ўтишимиз лозимки, қишки Олимпия ўйинларида спортчиларимиздан ташқари ҳакамимиз ҳам иштирок этади. Фигурали учиш бўйича Халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова ўйинларда ҳакамлик вазифасини бажаради. Тадбир давомида ҳакамимиз ҳам сўзга чиқиб, Олимпия ўйинларида ишлаш бахти насиб этганлигидан хурсанд эканлигини, ўз навбатида бу катта масъулият юклашини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, Миша Ге 2017 йил Хельсинки (Финляндия)да фигурали учиш бўйича ўтган жахон чемпионатида Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. Комил Тўхтаев эса Италиядаги халқаро мусобақада Пхёнчхан йўлланмасини қўлга киритган.

Шунингдек, 8-18 март кунлари эса Паралимпия ўйинлари ҳам ўтказилади. Ёқутхон Холбекова Паралимпия баҳсларида чанғи пойгаларида стартга чиқади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг