UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0 14:57Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум бўлди 0 14:32Бастони "Барселона"га трансфери тезроқ якунланишини истамоқда 0 14:05Тошкент рекорд даражадаги қатнашчилар иштирок этадиган Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 13:39Конкур бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 13:15Тошкентда йирик профессионал бокс оқшоми ўтказилади 0 12:51МЮ 60 миллионга олган футболчисини сотишга тайёр 0 12:30Нурсултон Рўзибоев American Top Team'да шуғулланяпти (ФОТО) 0 12:09Винсент Кеймер чемпион бўлган Grenke Freestyle Chess Open турнирида ҳамюртларимиз қандай натижалар қайд этишди? 0

21 фев 11:08
Янгиликлар

Хоккей

Қишки Олимпиаданинг хоккей турнирида финалчилар аниқланди. Амалдаги чемпион тўхтатилди

Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарлари мезбонлик қилаётган Қишки Олимпия ўйинларининг энг томошабоп спорт тури - хоккейда финал иштирокчилари маълум бўлди.

"Арена Санта-Жулия"да ўтган 1/2 финал учрашувида Канада терма жамоаси амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Финляндияни баҳс якунига 36 сония қолганда киритилган гол эвазига мағлубиятга учратди - 3:2. Канадаликлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, даҳшатли камбэк амалга оширишди. 

Голлар: 0:1 Рантанен (Ахо) – 16:55 (pp) 0:2 Хаула (Армиа) – 23:26 (sh) 1:2 Райнхарт (Макар, Макдэвид) – 34:20 (pp) 2:2 Теодор (Санхайм, Уилсон) – 50:34 3:2 Маккиннон (Макдэвид, Селебрини) – 59:24 (pp)    

Иккинчи 1/2 финал жуфтлигида АҚШ терма жамоаси Словакияни йирик 6:2 ҳисобида доғда қолдирди. Ғолиб жамоа таркибида Жек Хьюз дублга эришган бўлса, қолган шайбаларга Дилан Ларкин, Тейж Томпсон, Жек Айкел ва Брэди Ткачук  муаллифлик қилди. Словакияликлар сафида Юрай Слафковски ва Павол Регенда ўзини кўрсатди.

Шу тариқа, АҚШ ва Канада терма жамоалари финал учрашувида Олимпиада чемпионини аниқлаб берса, ярим финал аламзадалари - Финляндия ва Словакия бронза медали тақдирини ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг