12 янв 21:20
Янгиликлар
Қишки спорт турлари
Қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари: ўзбекистонлик спортчи қандай натижа кўрсатди?
Шу кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўсмирлар ўртасида қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Аввалроқ, бугун тоғ чанғиси баҳсларида ҳамюртимиз Валерия Ковалёва стартга чиқиши ҳақида хабар қилгандик. Спортчимиз бугун гигант слалом баҳсларида иштирок этди. Афсуски, Валерия белгиланган маррага етиб бора олмади.
Энди спортчимиз 14 январь куни слалом баҳсларида стартга чиқади.
(Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги)
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар