UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

02 окт 09:22
Янгиликлар

Дзюдо

Қўқонда ихтисослаштирилган дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ДзюдоҚўқон
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида бунёд этилган ихтисослаштирилган дзюдо залларининг фойдаланишга топшириш жараёни давом этмоқда.

Куни кеча Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 20-умумтаълим мактаби ҳудудида бунёд этилган ва барча талабларга жавоб берувчи енгил конструкцияли дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоамиз бош мураббийи, дзюдо тарихидаги энг ёш Олимпиада чемпиони, афсонавий Илиас Илиадис иштирок этди.

"Шу кунларда ушбу лойиҳа доирасида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда замонавий ихтисослаштирилган дзюдо заллари бунёд этилмоқда. Куни кеча Самарқандда ана шундай дзюдо залини фойдаланишга топширган эдик. Бугун сиз билан лойиҳа доирасидаги иккинчи ихтисослаштирилган дзюдо залининг очилиш маросимига жам бўлдик. Лойиҳага кўра, аҳоли энг зич жойлашган худудлардаги 15 мактабда 28 000 ўқувчи ва 70 000 нафар болаларни спорт тўгаракларига жалб қилиш имконияти юзага келади. Бизнинг асосий мақсадимиз – жойларда соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, болаларнинг бўш вақтини махмунли ташкил этиш ва уларнинг дзюдога бўлган меҳрларини мактаб ёшиданоқ уйғотишни таъминлаш иборат", - деди Халқ таълими вазири.

Ушбу зал барча замонавий талабларни инобатга олган ҳолда бунёд этилган бўлиб, эркаклар ва аёллар кийиниш хоналари, душ, автоном иситиш тизими, энг яхши машқ ускуналари, жаҳонда сертификатланган ишлаб чиқарувчиларнинг татами гиламлари билан жиҳозланган.

"Фурсатдан фойдаланиб, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга раҳмат айтмоқчиман. Хайрулла Ҳайитбоевичнинг қўллаб-қувватлаши билан вилоятда олимпия оиласига мансуб дзюдо яккакураши ҳам бошқа спорт турлари қатори янада оммалашиб боряпти. Истагимиз вилоят дзюдочиларининг ички ҳамда халқаро мусобақаларда кўрсатаётган натижалари ҳам таҳсинга лойиқ бўлиб борсин. Бугун фойдаланишга топшираётган дзюдо залимиз шу мақсадга хизмат қилсин", - деди А.Камилов.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи чоғида енгил конструкцияли (сендвич-панелли) спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берилган эди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Халқа таълими вазирлиги ҳамкорлигида бошланган бу хайрли ишлар ана шу ислоҳотларнинг амадаги ифодаси бўлмоқда. Йил сўнггига қадар яна бир нечта вилоятда худди шундай енгил конструкцияли ихтисослаштирилган дзюдо заллари фойдаланишга топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг