UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

05 авг 18:30
Янгиликлар

Бошқалар

Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Теглар :  ҚоракўлКоллеж
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 576-сонли қарори билан Бухоро вилояти Қоракўл туманида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этилган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг жорий йил 27 июлдаги тегишли буйруғи билан ушбу муассасага 2019/2020 ўқув йили учун қабул режаси тасдиқланди.

Буйруққа асосан, Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

Муассасага ҳужжатлар 2019 йил 20 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади ҳамда кириш имтиҳонлари 15-22 август кунлари ўтказилади.

Ҳукумат қарорига асосан мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;

зарур ҳолларда олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;

ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;

ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг